Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Санитар тозалик, ободонлаштириш ойлиги давом этмоқда

Санитар тозалик, ободонлаштириш ойлиги давом этмоқда

11 ноябрь 2020 йил
64
0

Хабарингиз бор шаҳар ҳокимининг 2020.11.04 даги 193-сонли фармойишига мувофиқ жорий йилнинг 5 ноябрдан 5 декабргача Жиззах шаҳар ҳудудида “Ободонлаштириш, санитар тозалик, хўжаликларда куз-қиш ойларини беталофат ўтказиш ҳамда ис-гази талофатларини олдини олиш ойлиги” эълон қилинган эди.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 11 ноябр куни Давлат экология Қўмитаси раиси биринчи ўринбосарининг топшириғига асосан, Жиззах шаҳридаги 22 маҳалла ҳудудига санитар тозалаш хизматларини кўрсатиб келаётган "ECO HOUSE" МЧЖ томонидан белгиланган йўл харитаси асосида 11 маҳалла ҳудудидан жами 306 м³ ҳар хил турдаги чиқиндилар ҳудуддан олиб чиқиб кетилди ҳамда махсус  полигонга жойлаштирилди.

Мазкур тадбирда "ECO HOUSE" МЧЖ нинг тасарруфидаги 12 та чиқинди йиғиш автотранспорт воситаси, 2 та НОVО ҳамда 1та автоюклагич,  шаҳар Ободонлаштириш бошқармасининг 1 дона трактор тиркама техникалари катнашди.

Ушбу тадбир давомида хайдовчилар, инспекторлар ва аъзолар иштирокида амалга оширилиб  жами: 57 та ташкил қилди. Рейд жараёнида фуқароларга ҳамда хўжалик юритувчи субъектларга тушунтириш  ва тарғибот  ишлари олиб борилди.

Ободонлаштириш, санитар тозалик ойлиги 5 декабргача давом этади.

Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати


скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар