Ҳамид Олимжон ва Зулфия ҳаёти ва ижодига бағишланган “Муҳаббат баҳори” номли бадиий фильм суратга олинмоқда
“Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан “New sight media” ижодий студияси томонидан шоир, драматург, давлат ва жамоат арбоби Ҳамид Олимжон ва шоира Зулфияхоним ҳаёти ва ижодига бағишланган “Муҳаббат баҳори” номли бадиий фильм суратга олинмоқда.
Мазкур фильмнинг суратга олиш ишлари Тошкент, Самарқанд, Жиззах вилоятлари ҳамда Қўқон шаҳрида бўлиб ўтмоқда. Фильм режиссёри Иброҳим Расулов, сценарий муаллифлари Микоил Сулаймонов ва Зулфия Қуролбой қизи, постановкачи оператор Талъат Мансуров.
Фильмда ролларни Ҳамза Ҳасанов (Ҳамид Олимжон), Шаҳноза Ҳожимуродова (Зулфия), Шоҳида Исмоилова, Меҳриддин Раҳматов каби моҳир актёрлар ижро этмоқда.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)