Ободонлаштириш ойлиги доирасида шаҳарда олиб бориляёган ишлар.
Хабарингиз бор шаҳар ҳокимининг 2020.11.04 даги 193-сонли фармойишига мувофиқ жорий йилнинг 5 ноябрдан 5 декабргача Жиззах шаҳар ҳудудида “Ободонлаштириш, санитар тозалик, хўжаликларда куз-қиш ойларини беталофат ўтказиш ҳамда ис-гази талофатларини олдини олиш ойлиги” эълон қилинган эди.
Мазкур ойлик доираси бугун эрта тонгдан шаҳар ҳокими Акбар Шукуров шаҳардаги “Заргарлик” МФЙ ҳудудида ободонлаштириш ва иссиқлик тизимидаги муаммоларни ҳал этиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳолати билан танишди. Мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.Эслатиб ўтамиз ободонлаштириш ойлиги доирасида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари шаҳарнинг барча ҳудудларида давом этмоқда.
Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:

05 ноябрь 2020, Четверг
Жиззах шаҳар ҳудудида ободонлаштириш, санитар тозаликни сақлаш, куз-қиш мавсумида фавқулодда вазият (ёнғин)ларнинг ҳамда ис-гази талофатларининг олдини олиш мақсадида тозалик ойлиги эълон қилинди
Изоҳлар (0)