Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Халқ депутатлари Жиззах шаҳар кенгашининг ўн иккинчи сессия бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Жиззах шаҳар кенгашининг ўн иккинчи сессия бўлиб ўтди

24 октябрь 2020 йил
235
0

Жиззах шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Жиззах шаҳар кенгашининг ўн иккинчи сессия бўлиб ўтди.

Сессия ишида сектор раҳбарлари, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, гуруҳ ва бўлим бошлиқлари, шаҳар ҳокимлиги масъул ҳодимлари, шаҳардаги корхона ва ташкилотлари раҳбарлари, сиёсий партияларнинг шаҳар Кенгашлари, нодавлат-нотижорат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессияси давомида депутатлар томонидан 5 та долзарб масалалар кўриб чиқилди. Сессия шаҳар ҳокими Акбар Шукуров олиб борди.

Хусусан, депутатлар томонидан

Жиззах шаҳар ҳудудида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорлардаги нарх-наво барқарорлигини сақлаш юзасидан зарур чора-тадбирларни белгилаш тўғрисида:

Жиззах шаҳридаги жиноят, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий суд раисларининг 2020 йил 9-ойлик фаолияти якунлари ҳақидаги ахборотлари тўғрисида:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах шаҳар Халқ қабулхонаси томонидан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар ишчи гуруҳлари томонидан уйма-уй юриш орқали муаммоларни аниқлаш ҳамда ҳал этилиши борасида 2020 йилнинг тўққиз ой давомида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида:

Жиззах шаҳрида “Темир дафтар”га киритилган кам таъминланган ва коронавирус пандемияси шароитида ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғирлашган оилаларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларга даромад манбаи яратилганлиги муносабати билан оила бошлиқларининг ёзма мурожаатлари ва сектор раҳбарларининг тавсияларига асосан камбағаллик рўйхатидан чиқариш тўғрисида:

"Фахрий мураббий” ордени билан мукофотлашга киритилган номзодларни кўриб чиқиш тўғрисида:

Кун тартибидаги масалалар юзасидан депутатлар сўзга чиқиб, ўзларининг фикр-мулоҳазалаларини билдирдилар.
Сессия якунида муҳокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар