Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Қилиниши зарур бўлган ишлар белгиланди

Қилиниши зарур бўлган ишлар белгиланди

16 октябрь 2020 йил
43
0

Куз қиш мавсумига тайёргарлик кўриш айни пайтда республикамизнинг барча ҳудудларида энг оғриқли ва ечилиши зарур бўлган муаммо бўлиб қолмоқда. Шу жумладан Жиззах шаҳрида ҳам бу борада қилиниши зарур бўлган ишлар талайгина.

Худди шу муаммолар ҳақида яқиндагина “Ozbekiston24” телеканали орқали Жиззах шаҳрида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларининг аҳволи тўғрисида танқидий лавҳа эфирга узатилган эди. Ушбу танқидий лавҳа юзасидан шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида шаҳар ҳокими Акбар Шукуров, барча сектор раҳбарлари ҳамда тегишли ташкилот мутасаддилари иштирокида таҳлилий йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда шаҳар ҳокими ва сектор раҳбарлари томонидан кечиктирмай қилиниши зарур бўлган ишлар бўйича муддат белгиланиб, тегишли ташкилот раҳбарларига огоҳлантириш берилди. Белгиланган муддатларда ишлар бажарилмаган ҳолда қонунда белгиланган тартибда жиддий чоралар кўрилиши мумкинлиги тушунтирилди.

Ҳозирда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича ишчи гуруҳ тузилиб, муайян ишлар олиб борилмоқда. Олиб борилаётган ишлар якунлангач ҳокимлик ахборот хизмати томонидан якуний маълумот берилади.

Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар