Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззахда аёллар ва ёшларни касбга ўргатадиган марказлар ташкил этилади

Жиззахда аёллар ва ёшларни касбга ўргатадиган марказлар ташкил этилади

16 октябрь 2020 йил
34
0

Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 20 август куни тадбиркорликни ҳудудлардаги қўшимча имкониятлар ҳисобига ривожлантириш масаласида ўтказган йиғилиш йиғилишида ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ҳақида алоҳида тўхталиб, мамлакатимизда жорий этилган «темир дафтар»лар сингари, ишсиз ёшлар бўйича алоҳида («Ёшлар дафтари»), ишсиз ва боқувчисиз хотин-қизлар бўйича алоҳида («Аёллар дафтари») рўйхатларини шакллантириб, ҳар бири билан янги тизим, янгича тартибда манзилли ишлаш муҳимлиги ҳақида топшириқлар берилган эди.


Шу масалалар юзасидан Жиззах шаҳар ҳокими шаҳардаги янги очилган тил марказлари, яқинда ишга туширилиши кутилаётган айни пайтда қурилиш ишлари жадаллик билан олиб борилаётган Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирлиги томонидан барпо этилаётган марказ билан танишди.

Яқин келажакда Жиззах шаҳар ҳокимлиги ,  Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Жиззах шаҳар бўлими ҳамда Ёшлар агентлиги шаҳар бўлими биргаликда ташкил этилаётган «Ёшлар дафтари» , «Аёллар дафтари» рўйхатларига киритилган шаҳримиз фуқаролари учун мана шундай марказлар ташкил этиш тўғрисида келишиб олинди.

Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар