Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Тўй маросимларни ўтказишдаги қонунбузарликлар

Тўй маросимларни ўтказишдаги қонунбузарликлар

15 октябрь 2020 йил
32
0

Инсон ҳаётидаги энг мухим воқеалардан бири бу –тўй ва маросимлардир. Бу инсон ҳаётининг ажралмас бўғинига айланиб улгурган. Айниқса  мехмондўст ўзбек халқи учун жуда катта ахамиятга ега.Ўзбек халқи даромади 10 сўм бўлса ҳам 15-20 сўмлик тўй ва маросимлар қилиб, элга ош беришни жуда хуш кўришади. Ортиқча сарф-ҳаражатларни камайтириш, ўтказиладиган турли хил маросимлар сонини қисқартириш ҳамада 500-600 кишилик тўйлар ўрнига 250-300 кишилик тўй маросимлар ўтказиш бўйича ҳукуматимиз томонидан тегишли қарорлар чиқарилган эди.

Ҳозирда бутун дунё аҳлини ташвишга солиб турган глобал муамммо СОVID-19 вируси пандемия даврида махсус комиссия томонидан тўйга таклиф этилувчилар сони янада қисқартирилиб 30 кишилик тўй қилишга рўҳсат берилди. Аммо шундай қийин  вазиятда айрим қўштирноқ ичидаги фуқароларимиз бунга амал қилмай вируснинг янада илдиз отишига сабаб бўлаётганини афсуски ҳис қилишмаябди.

Айнан мана шу масала юзасидан Жиззах шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида шаҳар хокими бошчилигида, тегишли ташкилот мутасаддилари, маҳалла оқсоқоллари, маҳалла раислари ва элликбошилар иштрокида йиғиллиш бўлиб ўтди. Йиғилишда сўзга чиққанлар  юримизда мавжуд карантин қоидаларига амал қилиш қанчалик зарур эканлиги бу талаб ва қоидалар фуқароларнинг ўз соғлиги учун муҳимлиги тўғрисида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Бундай қонунга хилоф карантин қоидаларини бўзадиган ҳолатларга йул қўйилишига  чек қўйиш учун маҳалла раисларига ва тегишли тегишли ташкилот мутасаддиларига мухим топшириқлар берилди.

Йиғилишда шаҳар ҳокими Акбар Шукуров томонидан тегишли қонунларни менсимай, ўз билганидан қолмай , тўйга 30 кишидан кўп мехмон чақирган фуқароларга нисбатан кўриладиган чораларни кучайтириш таклифи берилди.

Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар