Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Она тилимиз - миллий маънавиятимизнинг битмас туганмас булоғидир

Она тилимиз - миллий маънавиятимизнинг битмас туганмас булоғидир

13 октябрь 2020 йил
219
0

Она тилимиз – миллатимиз руҳи. У бизнинг борлиқ ва бойлигимиз. У кўнглимиз мулки, давлатимиз улуғ тимсолидир. Тилни асраш, ривожлантириш – миллатнинг юксалиши демак. Шу боис, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида давлат тилининг мақоми ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилган. Ўзбек тили мустақил давлатимизнинг байроғи, герби, мадҳияси қаторида турадиган, қонун йўли билан ҳимоя қилинадиган муқаддас давлат рамзига айланди.

Муҳтарам Президентимизнинг 2019 йил 21 октябрдаги “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида таъкидланганидек, халқимизнинг кўп асрлик маданий, илмий-маърифий ва бадиий тафаккури, интеллектуал салоҳиятининг ёрқин ва бебаҳо маҳсули бўлган ўзбек тили жаҳондаги бой ва қадимий тиллардан биридир.

Ўзбекистон тараққиётининг бугунги янги босқичи, миллий юксалиш даври талабларидан келиб чиқиб, она тилимиз - ўзбек тилининг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш бўйича республикамизда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Барчамизга маълумки бу йил юртимизда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 31 йиллиги кенг нишонланмоқда.

Жорий йилнинг 13 октябр куни Республика Маънавият ва маърифат маркази Жиззах шаҳар бўлинмаси ва Жиззах шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан, Миллий Гвардиянинг Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ва қўриқлаш бошқармаси ҳамкорлигида Жиззах шаҳридаги Ҳамид Олимжон ва Зулфияҳоним ҳиёбонида ,, Она тилимиз - миллий маънавиятимизнинг битмас туганмас булоғидир” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил етилди.

Мазкур тадбирда, Жиззах Давлат педагогика институти ,,Ўзбек тили ўқитиш методикаси“ кафедраси катта ўқитувчиси Д.Aбдувалийева, Республика Маънавият ва маърифат маркази Жиззах вилоят бўлими раҳбар И.Умарова, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбар М.Aбдураҳмонова ҳамда Жиззах вилоят Болалар кутубхонаси директори A.Юлдошевлар сўзга чиқиб ,,Ўзбек тили сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий жабҳаларда фаол қўлланиб, халқаро минбарларда баралла янграётганлиги, хорижий мамлакатларда тилимизга еътибор ва уни ўрганишга қизиқиш кучаяётганлиги, она тилимиз – ўзбек тилидаги нутқи нафақат ўзбекистонликларни, балки бугунги кунда дунёда яшаётган 50 миллиондан зиёд ўзбекларни ҳам руҳлантираётганлиги ҳақида ўзларининг фикрларини билдириб ўтишди. Шунингдек, тадбирда бундан қарийб 31 йил муқаддам ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлиги, бу ўз даврида том маънода оламшумул воқеа бўлиб, буюк алломалар, хусусан, Беруний, Ибн Сино, Ал-Хоразмий, Ал-Фарғоний, Алишер Навоий, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Заҳириддин Муҳаммад Бобур сингари буюк сиймоларни йетиштирган халқ тилининг нуфузи, аҳамияти ва қадри нафақат Ватанимизда, балки халқаро миқёсда кун сайин ошиб бораётганлиги тўғрисида сўз юритдилар.

Тадбир давомида Жиззах шаҳридаги Ҳамид Олимжон ва Зулфияҳоним махсус мактаб интернати ҳамда 16, 8, 10 ва 22-сонли умумтаълим мактабларининг фаол ўқувчилари иштирокида бадиий чиқишлар ва шеърхонлик дастурлари намойиш етилди.

Тадбир сўнгида тадбир ташкилотчилари Жиззах шаҳар ҳокимлиги ҳамда Манавият ва маърифат маркази шаҳар бўлими томонидан ҳамкор ташкилотлар ва фаол иштирокчилар ташаккурномалар билан тақдирланди.


 Солижон Файзуллаев

Жиззах шаҳар Маънавият ва маърифат

бўлими раҳбари

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар