Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Муаммо ва камчиликлар бартараф этилмоқда

Муаммо ва камчиликлар бартараф этилмоқда

03 октябрь 2020 йил
234
0

2020 йилнинг 12 сентябрь куни Жиззах вилояти телерадиокомпанияси ҳамда  “Менинг юртим” телеканали орқали Жиззах вилояти, Жиззах шаҳрида куз-қиш мавсумига тайёргарлигининг бажарилиши бўйича шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 23-сонли умумтаълим мактабида бир қатор камчиликлар аниқланганлиги ҳақида лавха намойиш этилган эди.

Ушбу танқидий лавха бўйича шаҳар ҳокимлиги ҳамда шаҳар халқ таълими бўлими томонидан ишчи гуруҳ ташкил этилиб камчиликлар ўрганилди ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди.

Жумладан, Жиззах шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги Жиззах шаҳар А.Темур маҳалласи ҳудудида жойлашган 23-сонли мактабни 2020 йилда жорий таъмирлаш ишларига лойиҳа смета ҳужжатлари тайёрланиб, “Ботимент” фирмаси (тел. 90.265-10-50) томонидан 2020 йилнинг январь ойида таъмирлаш ишларини бошлаган.

Мактабни 2020-2021 йил куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича январь ойида КВА-400  иситиш қозони ўрнатиш ва спорт зал иситиш тизимини жорий таъмирлаш ишларига 80 млн.сўм “Ботимент” фирмасига Жиззах шаҳар маҳаллий бюджетидан маблағ ўтказилган. Апрель ойида мактабнинг 7 та ўқув синф хоналарига линолюум ётказиш ишларига 40 млн.сўм маблағ ўтказилган. Ҳозирги кунда 23-мактабнинг мавжуд ҳожатхонаси А.темур МФЙдаги ҳомийлар томонидан жорий таъмирланди ва ҳозирги кунда таълим муассасасида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда (2020 йилнинг 3 октябрь куни олинган фото суръатлар илова қилинади).

 

Мактабни жорий таъмирлаш ишлари учун Жиззах шаҳар ҳокимлиги маблағи ҳисобидан пудратчи томонидан 300 млн.сўмга қўшимча лойиҳа смета ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда. Мактабнинг ҳожатхонасини янгидан қуриш ҳамда мактаб ҳудуднинг очиқ қолган қисмини темир панжара билан ўраш ишлари 2020 йилнинг окябрь-ноябрь ойларига режалаштирилган.

Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати



скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар