Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззахда қурилиш ҳажми ошмоқда

Жиззахда қурилиш ҳажми ошмоқда

23 сентябрь 2020 йил
53
0

2020 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига Жиззах вилоятида жами 1 955,7 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилди. Бажарилган қурилиш ишларининг ўсиш суръати 2019 йилнинг шу даврига  нисбатан  100,4 % ни ташкил этди.

Бажарилган қурилиш ишларининг катта қисми янги бино ва иншоотларни қуришга тегишли. Жами қурилиш ишларининг 83,0% и ёки 1 622,7 млрд. сўмлик қурилиш ишлари айнан иқтисодиётда янги ишлаб чиқариш қувватлари, турар-жой ва бошқа ижтимоий обектларни яратишга қаратилган.

Вилоятда сони бўйича энг кўп улушга эга бўлган қурилиш корхоналари Жиззах шаҳрида 43,4 %, Ш.Рашидов туманида 17,8 % ва Ғаллаорол туманларида 6,1 %  қайд этилди.

Бино ва иншоотлар қурилиши ишларининг умумий ҳажмида энг юқори улуш Ш.Рашидов туманида қайд этилди. Ушбу ҳудудда 462,5 млрд. сўмлик, шунингдек, Жиззах шаҳрида 443,8 млрд. сўмлик, Ғаллаорол туманида эса 100,8 млрд сўмлик қурилиш ишлари бажарилди.

Вилоят статистика бошқармаси ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар