Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси шаҳардаги турар жой обектларининг таъмирталаблиги бўйича муносабат билдирди.
Жиззах вилоятидаги ижтимоий соҳа объектлари ҳамда кўп қаватли уй-жой фондини 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш, мавсумни беталофат ўтказиш мақсадида Жиззах шаҳрида 4 та сектор кесимида ишчи гурухлар ўз фаолиятини олиб бордилар.
Ўрганиш натижаларида ижтимоий соҳа объектлари ҳамда кўп қаватли уй-жойларда дуч келинган камчиликлар жорий йилнинг 5 сентябр кун “Ўзбекистон 24” ва “Жиззах ТВ” каналлари орқали эфирга узатилди.
Ушбу санаб ўтилган камчаликлар юзасидан Жиззах вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси томонидан ишчи гурух ташкил этилиб, муаммо ҳамда камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбир режаси ишлаб чиқилди ва амалий ишлар бошлаб юборилби.
Жиззах вилоят уй-жой коммунал
хизмат кўрсатиш бошқармаси
Ахборот хизмати