Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашининг тўққизинчи сессияси ўтказилди

Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашининг тўққизинчи сессияси ўтказилди

29 август 2020 йил
645
0
  • Жорий йилнинг 28 август куни Жиззах шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашининг тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди. 

Сессияда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси Ўрал Ўрозбоев, шаҳар Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, шаҳар ҳокими ўринбосарлари ҳамда шаҳардаги ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

Сессияда депутатлар 3 та масалани кўриб чиқдилар. Сессия ишини шаҳар ҳокими, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши раиси Акбар Шукуров очиб берди.

Дастлаб Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ЎзХДП фракцияси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси Ўрал Ўрозбоевнинг Ўзбекистон Республикаси президентининг 2020 йил 20 август куни бўлиб ўтган видеоселекторида тўхталиб ўтилган мутлақо янги тизим, тартиб ва ёндашувлар асосида иқтисодий фаолликни ошириш ҳамда юртимиздаги ҳар бир туман ва шаҳарларга қўшимча захира яратиш чора-тадбирлари юзасидан таклиф ва мулоҳазалари тингланди.

Шундан сўнг, шаҳардаги 4 та сектор раҳбарларининг Жиззах шаҳридаги эҳтиёжманд (“Темир дафтар”)га киритилган оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги хисоботлари тингланди.

Шунингдек, шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Зафар Иргашев ҳамда шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори Шароф Қаюмов тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш, ҳорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлари тўғрисида хисобот берди

Сессиянинг учинчи масаласи Жиззах шаҳрида ишсиз ёшлар бўйича алоҳида (“Ёшлар дафтари”), ишсиз ва боқувчисиз хотин-қизлар бўйича алоҳида (“Аёллар дафтари”) рўйхатлари шакллантириб, ҳар бири билан янги тизим, янгича тартибда манзилли ишлаш юзасидан шаҳар ҳокимининг ўринбосари Суюн Силлиев ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш шаҳар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Ҳалима Негматоваларнинг хисоботлари ҳам кўриб чиқилди.

Кўрилган масалар юзасидан шаҳар кенгаши депутатлари ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Шу ва бошқа масалалар юзасидан Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашининг тўққизинчи сессияси қарори қабул қилинди ва депутатлар томонидан бир овоздан тасдиқланди.

Сессия сўнгида шаҳар ҳокими Акбар Шукувор ҳамда Жиззах шаҳар Халқ таълими бўлими мудири Бахтиёр Шариповларга пандемия даврида аҳолининг ижтимоий ҳимояга мухтож қатламларини қўллаб-қувватлаш борасида “Саҳоват ва кўмак” умумхалқ ҳаракати йўлида кўрсатган муносиб ҳизматлари учун Республика Маҳалла ҳайрия жамоат фонди бошқарувининг ташаккурномалари топширилди.

 Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар