Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззах шаҳар ҳокимлиги малакали кадрларни ишга таклиф қилади

Жиззах шаҳар ҳокимлиги малакали кадрларни ишга таклиф қилади

29 август 2020 йил
1 287
0

Жиззах вилояти Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилоят филиали билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларни малакали ва энг муносиб номзодлар билан тўлдириш мақсадида очиқ мустақил танлов эълон қилади:


· Жиззах шаҳар ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш давлат тили тўғрисидаги қонун хужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси

· Ўриндошлик асосида Жиззах шаҳар ҳокимлиги Девонхона (умумий бўлим) етакчи мутахассиси
Юқорида кўрсатилган вакант лавозимларга номзодлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
 

Жиззах шаҳар ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш давлат тили тўғрисидаги қонун хужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси


1) Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
2) намунавий шахсий фазилатларга-интеллект, мустақил қарор қабул қилиш ва иш тутиш, қатъий ҳаракат қилиш, муассаса стратегик мақсадларига эришишни таъминлаш хусусиятларига эга бўлиши, стратегик ва таҳлилий фикр юрита олиши, қарорларни тез қабул қила олиши ҳамда уларни бажара олиши;
3) олий маълумотга эга (хорижий олий маълумот устунлик беради);
4) давлат тилини мукаммал даражада билади (хорижий тилларни яхши билиш устунлик беради);
5) юклатилган вазифаларни сифатли ва самарали бажара оладиган;
6) одоб-аҳлоқ нормаларига риоя этади;
7) охирги бир йил давомида давлат органлари ва ташкилотларидан салбий сабабларга кўра белгиланган тартибда бўшатилмаган;
8) давлат органлари ва ташкилотларида камида 1 йил меҳнат стажига эга бўлган;
9) охирги 1 йил давомида бошқарув лавозимларида ёки мазкур лавозимга тенглаштирилган лавозимларда ишлаган бўлиши лозим;
10) Ўзбек тили ва адабиёти, журналист мутахассисликларига эга бўлган шахсларга устунлик берилади;
11) давлат фуқаролик хизматига доир қонун ҳужжатларини қўллаш учун зарур билим ва кўникмаларга эга бўлган;
12) Microsoft Office амаллари, дастурлар бўйича мукаммал билим ва уни қўллаш кўникмасига эга бўлиши;
13) замонавий рақамли воситаларни ишлата олиш қобилиятига эга бўлиши.

 

Ўриндошлик асосида Жиззах шаҳар ҳокимлиги Девонхона (умумий бўлим) етакчи мутахассиси
 

1) Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
2) намунавий шахсий фазилатларга-интеллект, мустақил қарор қабул қилиш ва иш тутиш, қатъий ҳаракат қилиш, муассаса стратегик мақсадларига эришишни таъминлаш хусусиятларига эга бўлиши, стратегик ва таҳлилий фикр юрита олиши, қарорларни тез қабул қила олиши ҳамда уларни бажара олиши
3) олий маълумотга эга (хорижий олий маълумот устунлик беради);
4) давлат тилини мукаммал даражада билади (хорижий тилларни яхши билиш устунлик беради);
5) юклатилган вазифаларни сифатли ва самарали бажара оладиган;
6) одоб-аҳлоқ нормаларига риоя этади;
7) охирги бир йил давомида давлат органлари ва ташкилотларидан салбий сабабларга кўра белгиланган тартибда бўшатилмаган;
8) давлат органлари ва ташкилотларида камида 1 йил меҳнат стажига эга бўлган;
9) охирги 1 йил давомида мазкур лавозимга тенглаштирилган лавозимларда ишлаган бўлиши лозим;
10) педагогика, иқтисодчи, ҳуқуқшунослик ва бошқа мутахассисликларига эга бўлган шаҳсларга устунлик берилади;
11) давлат фуқаролик хизматига доир қонун ҳужжатларини қўллаш учун зарур билим ва кўникмаларга эга бўлган;
12) Microsoft Office дастурлар бўйича мукаммал билим ва уни қўллаш кўникмасига эга бўлиши;

13) замонавий рақамли воситаларни ишлата олиш қобилиятига эга бўлиши.
 
Эътибор беринг!
 

    · Танловда иштирок этаётган номзод бир вақтнинг ўзида кўпи билан 1 та бўш иш ўрни учун ариза билан мурожаат этиш имконига эга.

    · Танловда иштирок этиш бўйича аризаларни қабул қилиш фақат номзодлар томонидан сайтда (vacancy.argos.uz)орқали рўйхатдан ўтишлари мавжуд бўш лавозимлардан бирини танлаб сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.
  • Аризалар қоғоз шаклида бевосита қабул қилинмайди.


Танлов босқичлари ҳақидаги маълумотлар билан Жиззах вилояти Жиззах шаҳар ҳокимлигининг расмий сайти http:// http://jizzaxcity.jizzax.uz ҳамда 72 222 40 98, 72 222 40 88 телефон рақами орқали билиб олишингиз мумкин.

 

Номзодлардан ариза ва керакли ҳужжатларни қабул қилиш муддати:

2020 йилнинг 4 сентябрдан – 18 сентябргача қабул қилинади.


Танлов қуйидаги босқичларда ўтказилади:


1- босқич – ҳужжатларни қабул қилиш;
2- босқич – номзодларнинг вакант лавозимга қўйиладиган малака талабларига мувофиқлигини ўрганиш 
3- босқич – номзодлар билан суҳбат ўтказиш;

4- босқич – номзодни ишга қабул қилиш тўғрисида тавсия бериш.


Лавозимлар учун тўловлар:

  • Жиззах шаҳар ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш давлат тили тўғрисидаги қонун хужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси – 2.582.235 сўм
  • Жиззах шаҳар ҳокимлиги Девонхона (умумий бўлим) етакчи мутахассиси (Ўриндошлик асосида) – 1.871.880 сўм;


Ариза ва ҳужжатларни қабул қилиш муддати ўтганидан сўнг юборилган ариза ва ҳужжатлар қабул қилинмайди.
 
Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати


скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар