Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззах: «Ягона электрон ФҲДЁ архиви» маълумотларини шакллантириш 81 фоизга етди

Жиззах: «Ягона электрон ФҲДЁ архиви» маълумотларини шакллантириш 81 фоизга етди

24 август 2020 йил
147
0

Ҳаётда бир маротаба бўлса ҳам, ФҲДЁ органлари томонидан бериладиган ҳужжатлари дубликати зарур бўлиб қолган ҳолатга дуч келганмизБугунга қадар бундай ҳужжатни олиш учун камида бир ҳафта кутишга тўғри келар эди. Бунинг сабаби, ФҲДЁ ходими керак бўлган ҳужжатни минглаб бошқа ҳужжатлар орасида қўлда излаши лозим.

Бироқ энди, ахборот технологиялари ривожланиши билан, бу жараённи соддалаштириш имкони юзага келди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига кўра, 2018 йил 1 октябрдан бошлаб Давлат хизматлари агентлигининг барча ҳудудий бошқармаларида архивариус лавозими жорий этилди. Архивариуслар томонидан ФҲДЁ бўлинмаларидаги ҳужжатлар рақамли кўринишга ўтказилиб, «Ягона электрон ФҲДЁ архиви» ахборот тизими асосида ягона архив фонди шакллантирилди. 

Оддий фуқароларга бу нима беради, дея сўрайсизми? Ҳаммаси осон. У ёки бу ФҲДЁ архив ёзувини олиш учун мурожаат қилганингизда кутиш муддати бир ҳафтадан  15 дақиқага қисқартирилади. Мазкур ахборот тизими жараёнидан инсон омилини бутунлай йўқ қилишга ва керакли ҳужжатни компьютер тугмачасининг бир босилишида олишга имкон беради.

 Тегишли қарорга кўра ФҲДЁ архивида сақланаётган барча ёзувларни 2022 йил 1 январга қадар рақамли кўринишга ўтказиш режалаштирилган эди. Бироқ Жиззах вилоятида бу ишни жорий йилнинг 20 декабрига қадар якунлаш режалаштирилган.

2014 йилнинг 1 январь кунига қадар Жиззах вилояти қайд этилган жами далолатнома ёзувлари сони  2 млн. 61 минг 419 тани ташкил этади. Шундан, дастурга киритилган ҳолда тасдиқланган ёзувлар сони 1 млн. 527 минг 110 та. Бу маълумотларни рақамли кўринишга ўтказиш кўрсаткичининг 81 фоизи деганидир. Ҳозирда архивариуслар томонидан 326 минг 144 та туғилиш, 42 минг 395 та никоҳ, 4 минг 503 та ажрим, 215 та ўлим, 18 минг 658 та оталикни белгилаш, 1 минг 511 та фарзандликка олиш, 140 минг 258 та далолатнома ёзувларини тиклаш бўйича маълумотлар электрон кўринишга ўтказилиши керак.

Ҳозирга қадар вилоятимизнинг Арнасой (50.536 та), Зарбдор (72.039 та) ва Янгиобод (49.003 та) туманларида барча ёзувлар 100 фоиз электрон базага киритиб бўлинди. Жиззах шаҳри ва қолган туманларда эса “Ягона электрон ФҲДЁ архиви” маълумотларини шакллантириш давом этмоқда.

 

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар