Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззахда тест синовларига қизғин ҳозирлик кўрилмоқда

Жиззахда тест синовларига қизғин ҳозирлик кўрилмоқда

22 август 2020 йил
161
0

Жиззах вилоятида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари Жиззах шаҳридаги “Сўғдиёна” марказий спорт мажмуасида ўтказилади.

Тест синовларини ўтказиш учун мажмуанинг 2 та стадиони ва машғулот майдони ҳудудидан абитуриентлар учун жой тайёрланмоқда. Тест синовлари ўтказиладиган жойларни шартли равишда 3 та блокка ажратилди.
9.JPG
Бунда 1 блок яъни ўйингоҳ ҳудудида 900 нафар, 2 блок футбол майдони югуриш йўлакларига 1 минг 140 нафар ва 3 блок сунъий қопламали машғулот майдонига 1 минг 200 нафар абитуриентлар учун ўринлар тайёрланмоқда. Ҳозирда абитуриентлар учун стол-стуллар стадионларга тўлиқ олиб келинган, жойлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Бир сменада жами 3 минг 240 нафар абитуриентлар тест синовларида иштирок этади.

Маълумки, ўтган ўқув йили қабулидан бошлаб абитуриентларга республиканинг қайси олий таълим муассасасига ҳужжат топширишидан қатъий назар тест синовларида ўзи доимий яшаб турган ҳудуд марказида ёки ўзига қулай бўлган бошқа ҳудудда тест синовларида иштирок этишлари учун имконият яратилган. 2020/2021 ўқув йили учун Жиззах вилоятида тест синовларида иштирок этиши белгиланган абитуриентлар 70 минг 743 нафарни ташкил қилмоқда. Агар бир кунда 2 сменада 6 минг 480 нафар абитуриентлар тест синовларида иштирок этса, вилоятда тест синовларини 11 кунда якунлаш имконияти мавжуд.
10.JPG
– Ҳозир тест синовларини ўтказиш билан боғлиқ барча зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, – Давлат тест маркази Жиззах вилояти бўлими бошлиғи Иброҳим Хатамов. 
– Тест синовлари жараёнида шаффофлик, адолат мезонлари албатта таъминланади. Абитуриентлар стадионларга тест синовларида иштирок этиш учун шахсини идентификациялаш воситалари ёрдамида текширилиб киритилиши барча техник воситалар тайёрланаётир. 
4.JPG
Тест синовлари жараёни узлуксиз видеокузатувлар остида ўтади ва жараёнлар онлайн намойиш этилади. Ҳозиргача тест синовлари ўтказиладиган жойларга жами 100 дан ортиқ видеокузатув қурилмалари, 9 та видеофиксация қурилмалари ўрнатилди.

Тест синовларини ташкил қилишда абитуриентлар ва назоратчиларнинг саломатлигини таъминлаш устувор вазифа саналади. Шунинг учун стадионларда ҳар бир абитуриент учун камида 6 квадрат метр жой ажратилмоқда. 
12.JPG
Ҳудудга кириш жойларига дизинфекция йўлаклари ўрнатилаётир. Абитуриентлар тўлиқ ҳимоя ниқоби ва қўлқопи билан таъминланади. Тест синовлари очиқ майдонларда ўтказилиши инобатга олиниб, зарур ҳолларда уларга оқ рангдаги бош кийимлар ҳам тарқатилади.


Таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланган талаблар асосида тест синовлари ўтказиладиган жой абитуриентлар соғлиги учун хавфсиз, қулай бўлишини таъминлашга қаратилмоқда.
Т.БЕКНАЗАРОВ, Ж.ЁРБЕКОВ (сурат
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар