Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашининг саккизинчи сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашининг саккизинчи сессияси бўлиб ўтди

18 август 2020 йил
479
0

17-август куни халқ депутатлари туман Кенгашининг саккизинчи сессияси бўлиб ўтди.


Сессия ишида шаҳар Кенгаши депутатлари, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, котибият мудирлари, гуруҳ раҳбарлари, шаҳардаги барча ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

Онлайн тарзда ўтказилган вилоят кенгаши сессиясидан сўнг шаҳар кенгаши саккизинчи сессияси ишини шаҳар ҳокими Акбар Шукуров очиб берди. Сессияда депутатлар 1 та масалани кўриб чиқдилар.

Дастлаб , Жиззах шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи И.Аширматовнинг карантин тартиблари босқичма-босқич юмшатиб борилиши муносабати билан фуқаролар санитария талабларига қатъий риоя этишлари зарурлиги, аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдамининг ўз вақтида ва сифатли кўрсатилиши юзасидан шаҳар аҳлига мурожаати тингланди.

Шундан сўнг шаҳар кенгаши депутати М.Имомовнинг тиббиёт бирлашмаси бошлиғи томонидан шаҳар аҳлига қилинган мурожаатига муносабати тингланди.

Кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар