Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззах шаҳри "Жиззахлик" маҳалласидан мурожаат қилган фуқаро доимо эътиборда бўлган (видео)

Жиззах шаҳри "Жиззахлик" маҳалласидан мурожаат қилган фуқаро доимо эътиборда бўлган (видео)

05 август 2020 йил
86
0

Жорий йилнинг 3 август куни ижтимоий тармоқларда Жиззах шаҳри "Жиззахлик" маҳалласида истиқомат қилувчи 1939 йил туғилган Баҳриддин Эшматовнинг мурожаати тарқалди.
Мурожаатда билдиришича, Баҳриддин Эшматов беш-олти йилдан буён касаллик туфайли тўшакка михланиб қолган, лекин маҳалла фуқаролар йиғини ва ҳокимият томонидан унга бирор марта ҳам ёрдам кўрсатилмаган, хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 июлдаги фармийишига асосан ижтимоий ҳимояга муҳтож оила сифатида пул билан таъминланмаган.

Фукаро Баҳриддин Эшматов ҳозирги кунда юқорида кўрсатилган манзилда 1993 йил Жиззах шаҳрида туғилган набираси Бахритдинов Санжар билан бирга истиқомат қилади, 680 000 сўм ногиронлик нафақаси олади.

Баҳриддин Эшматовдан "Жиззахлик" маҳалла фуқаролар йиғини томонидан доимий хабар олиб турилади, хонадоннинг ички ва ташқи қисмида ободонлаштириш ишларига маҳалла жамоатчилиги ёрдамида ташкил этилади.

Шу билан бирга Жиззах шаҳар ҳокими А.Шукуров томонидан хонадонга 6 та қўй озуқаси билан, ҳовли ва кўча қисмини таъмирлаш учун 3 тонна цемент, қурилиш материаллари, келини учун 15 миллион сўмлик тикув ва аверлог машинкалари олиб берилган.

Ушбу оиладан шаҳар, вилоят ҳокимлиги ва маҳалла фуқаролар йиғини доимий хабар олиб туради. Коронавирус пандемияси даврида вилоят ҳокимлиги, «Вақф» жамоат фонд ва вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари берилган.
Коронавирус пандемияси муносаббати билан оилаларга моддий ёрдам тайинлаш масаласида Б.Эшматовнинг набираси 2020 йилнинг 2 август куни мурожаат қилган.

Моддий ёрдам берилиши учун ўзи ва бобоси Б.Эшматоовнинг паспорт нусхаларини топшириши лозимлиги тушунтирилган, оила ижтимоий ҳимояга мухтож оилалар руйхатига киритилган.

Шунга қарамасдан фуқаро 2020 йил 3 август куни ижтимоий тармоқларга юқоридаги мазмундаги мурожаат билан чиққан.

Жиззах шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими мутасаддилари ҳамда тиббиёт ҳодимлари биргаликда куни кеча ҳам отахоннинг ҳолидан хабар олиниб, соғлиги текширувдан ўтказилди ва бирламчи озиқ овқат билан таъминланди. Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах шаҳри "Жиззахлик" маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ахрорқулов Шохрух қуйидагиларни маълум қилди.

Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар