Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Муборак қурбон хайит байрами муносабати билан Жиззах шаҳрида эхтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинди

Муборак қурбон хайит байрами муносабати билан Жиззах шаҳрида эхтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинди

01 август 2020 йил
30
0

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга мухтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6038-сонли Фармони ҳамда 2020 йил 24 июлдаги “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ-4788-сонли Қарорини ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах шаҳрида сектор ва маҳалла фуқаролар йиғинлари биргаликда ижтимоий ҳимояга мухтож аҳоли ҳолидан хабар олинди.

Мазкур Фармон ижросида Жиззах шаҳри 4 та сектор ҳудудида шаҳар ҳокимлиги, шаҳар прокуратураси, шаҳар ички ишлар бўлими, шаҳар солиқ инспекцияси, шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларида иштирок этдилар.

Тадбир доираси маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи эхтиёжманд деб эътироф этилиб “Темир дафтар”га киритилган 1210 нафар оилаларга моддий ёрдам тариқасида бир маротабалик 371 минг сўмдан жами 448 910 минг сўм миқдорида нақд пул маблағлари тарқатилди.

Бундан ташқари, 30-31 июль кунлари Муборак Қурбон ҳайитида мужассам бўлган хайру саховат, меҳр-оқибат, инсонпарварлик сингари азалий анъана ва қадриятларимизни асраб-авайлаш ҳамда кенг тарғиб этиш, халқимизнинг эзгу ният ва орзу-интилишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ва Қурбон ҳайити байрамини карантин талабларига риоя қилган ҳолда, халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтиши учун маҳаллаларда яшовчи 859 та кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга мухтож аҳоли қатламлари, ёлғиз қариялар, ногиронлар ҳамда боқувчисини йўқотган оилаларга сектор рахбарлари, сектор ҳудудида жойлашган тадбиркорлик субектлари ҳамда маҳаллаларда яшовчи саҳоватпеша фуқаролар томонидан  ҳар бири 180 минг сўмдан жами 154 620 минг сўмлик 8 турдаги озиқ-овқат махсулотлари хайрия тариқасида тарқатилди.

Шунингдек, ушбу тоифадаги фуқароларга “Саховат ва кўмак” хайрия умуммиллий ҳаракати доирасида 251 та оилага жами 50 млн сўмлик дори-дармон ва тиббий антисептик воситалар тарқатилди.

Муборак Қурбон хайити байрами куни сектор рахбарлари томонидан секторлар ҳудудидаги маҳаллаларда истиқомат қилаётган эхтиёжманд оилаларнинг 50 нафарини ҳолидан хабар олиниб уларга жами 15 млн сўмлик озиқ-овқат махсулотлари берилди.

Шу билан бир қаторда, сектор раҳбарлари томонидан секторлар штабида Қурбон хайити муносабати билан қўй (жонлик) суйилиб сектор ҳудудида яшайдиган эхтиёжманд оилаларга қурбонлик тариқасида 2 кгдан гўшт махсулоти тарқатилди.  

Ҳудди шундай тадбирлар барча маҳалла фуқаролар йиғинларида ташкил этилиб, маҳалла ҳудудида жойлашган тадбиркорлар, саҳоватпеша фуқаролар томонидан Қурбон хайити байрами муносабати билан кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларга қўй (жонлик) сўйилиб, гўшт махсулотлари тарқатдилар.

“Нурлиобод” маҳалласида яшовчи тадбиркор Жўраев Озод ва Бекмуродов Ғайратлар томонидан 140 та оилага 

2 кгдан гўшт махсулоти, “А.Навоий” маҳалласида яшовчи фуқаро Низомов Ғайрат томонидан 20 та оилага жами 40 кг гўшт, “Олмазор” маҳалласида яшовчи Ортиқов Аҳмад хожи томонидан 10 та оилага 2 кгдан гўшт, шу маҳаллада яшовчи фуқаро Ўралов Хусан томонидан 10 та оилага 2 кгдан гўшт махсулоти, “Турон” маҳалласида яшовчи фуқаро Хужаков Юлдош томонидан 21 та оилага гўшт махсулотларини тарқатганлари шулар жумласидандир.

29-31 июль кунлари Жиззах шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими қошидаги Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказининг қисқа 1197 алоқа рақамига коранавирус пандемияси даврида кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга мухтож аҳоли қатламлари ва иш ўрнини вақтинча йўқотган фуқаролар томонидан қилинган 612 та келиб тушган мурожаатлар бўйича жами 73 440 минг сўмлик озиқ-овқат махсулотлари ёшлар иттифоқининг кўнгилли ёшлари томонидан мурожаатчиларнинг яшаш манзилларига етказиб берилди.

Муборак Қурбон хайит байрами ва арафа кунлари Жиззах шаҳридаги маҳаллаларда яшовчи кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга мухтож аҳоли қатламлари, ёлғиз қариялар, ногиронлар ҳамда боқувчисини йўқотган 

2980 нафар оилаларга 677 370 минг сўмлик турли хилдаги моддий ёрдамлар кўрсатилди.

Ҳудди шундай тадбирлар шаҳар ҳудудида жойлашган корхона ва ташкилотлар томонидан ҳам амалга оширилиб, бу тадбирлар 1 ва 2 август кунлари ҳам давом эттирилмоқда.


Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар