Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » “XXI asr” газетасида чоп этилган “Тараннуму Табаррук, Софдилу Шаффоф... Кўчаларга бундай ялтироқ, чучмал номларни ким ўйлаб топяпти?” номли мақола юзасидан муносабат

“XXI asr” газетасида чоп этилган “Тараннуму Табаррук, Софдилу Шаффоф... Кўчаларга бундай ялтироқ, чучмал номларни ким ўйлаб топяпти?” номли мақола юзасидан муносабат

30 июль 2020 йил
225
0

 

Жорий йилнинг 9 июль куни “XXI asr” газетасининг 23-сонида Фаррух Жабборов муаллифлигида “Тараннуму Табаррук, Софдилу Шаффоф... Кўчаларга бундай ялтироқ, чучмал номларни ким ўйлаб топяпти?” номли мақола чоп этилган эди. Айтиш мумкинки, ушбу мақола муаллифнинг шахсий фикр ва мулоҳазаларига асосланган, аммо масалага чуқур ёндошилмаганлигини кўриш мумкин. Фуқаро сифатида билидирилган муносабатлар ривожланишга хизмат қилади, бироқ танқид асосида жўяли таклифларни ҳам билдириш фаол фуқаролик позициясини яққол кўрсатади.

“XXI asr” газетасида чоп этилган мақола юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

Жиззах шаҳар ҳокимлиги томонидан 2020 йилнинг 3 июль куни “Меъёрий-ҳуқуқий хужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали – “regulation.gov.uz”га “Жиззах шаҳар ҳудудидаги аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисида”ги қарор лоҳиҳаси муҳокама учун жойлаштирилган эди. Бу қарор лойиҳасини ишлаб чиқишнинг сабаби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 мартдаги 01-30/1-3425-сонли йиғилиш баёнида кўрсатилган вазифалар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2020 йил 18 мартдаги 02-08-1904 сонли хатига илова асосида Жиззах шаҳри ҳудудидаги “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги қонун талабларига зид ҳамда шаҳар доирасида такрорланадиган кўча номларини кўриб чиқиш тўғрисидаги топшириғи бўлди. Ушбу топшириқ ижросини таъминаш мақсадида “Географик объектарни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Жиззах шаҳар комиссияси”нинг йиғилиши ўтказилди. Йиғилиш қарори асосида Жиззах шаҳар ҳудудида “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги қонун талабларига зид бўлган 5 та кўча (Сузмойилтепа, Такатош, Йўлёни, Назиржон Баракаев ва Назиржон Сафаров) ҳамда 59 та шаҳар доирасида такрорланадиган кўча номлари мавжудлиги ва уларни ўзгартириш учун “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги қонундан келиб чиқиб кўчаларга ном бериш ва номини ўзгартириш бўйича таклифлар фуқаролар йиғинида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) муҳокама этилганидан сўнг шаҳар комиссиясида кўриб чиқиш белгиланди. 2020 йилнинг 6 июнь куни Жиззах шаҳар ҳокими ўринбосари томонидан маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Жиззах шаҳар бўлимига ушбу масалани маҳалла фуқаролар йиғинларида муҳокама этиш ҳамда ўз таклифларини беришлари юзасидан хат чиқарилди. Ушбу хат ижроси юзасидан Жиззах шаҳридаги 30 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг 120 дан ортиқ таклифлари олинди.

Олинган таклифлар Жиззах шаҳридаги МФЙ раислари томонидан Жиззах шаҳар ҳокими номига илтимоснома шаклида тақдим этилган. Маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари номлари ўзгартириш киритилиши лозим бўлган кўчаларда фуқаролар билан йиғилишлар ўтказиб тегишли таклифларни олган. Мақола сарлавҳасида келтирилган “Кўчаларга бундай ялтироқ, чучмал номларни ким ўйлаб топяпти?” деган саволга ушбу номлар маҳаллаларда истиқомат қилувчи фаол фуқаролар, маҳалла оқсоқоллари ва ёши улуғ инсонлар томонидан топилган деб жавоб қайтариш мумкин.

Келтирилган илтимосномаларда ҳар бир кўча номлари учун 3 тадан таклифлар берилган. “Географик объектарни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Жиззах шаҳар комиссияси”нинг навбатдаги йиғилишида билдирилган барча таклифлар муҳокама қилинди ҳамда энг маъқул номлар танлаб олинди. Танлов асосида билдирилган таклифларни яна бир бор шаҳар доирасида мавжуд кўча номлари билан такрорланиб қолмаслигига, ҳудуднинг тузилиши ва аҳолининг танловига алоҳида эътибор қаратилди.

2020 йилнинг 18 июль куни “regulation.gov.uz” порталида муҳокама якунланганидан сўнг 20 июль куни “Географик объектарни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Жиззах шаҳар комиссияси”нинг навбатдаги онлайн йиғилиши ўтказилди ва ижтимоий тармоқлар, портал ҳамда ёзма кўринишда келиб тушган 10 дан ортиқ таклифлар муҳокама этилди. Натижада “Жиззах шаҳар ҳудудидаги аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисида”ги қарор лоҳиҳасига иловада келтирилган баъзи кўча номлари ўзгартирилди. Жумладан, Юртдош (Боғзор) кўчаси Сайргоҳ, Тожмаҳал (Боғизағон) – Темур дарвоза, Ҳаловат (Сузмойилтепа) – Сузмойил ота, Оҳанграбо (Учариқ) – (Меҳмондўст), Муҳташам (Балиқчи) – Нурли йўл, Саждагоҳ (Янги ҳаёт) – Порлоқ ҳаёт, Коинот (Номсиз кўча-1) – Мардона, Кўҳинур (Номсиз кўча-3) – Меҳробод каби номлар билан ўзгартирилди. Йиғилиш муҳокамасида “Географик объектларни номлаш ва қайта номаш бўйича Жиззах вилоят комиссияси” аъзоси, профессор Фурқат Тошбоевнинг таклифлардан ҳам фойдаланилганлигини алоҳида эътироф этиб ўтиш лозим.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, “XXI asr” газетасида чоп этилган мақоладаги танқидий фикрлар учун муаллифга ушбу масалага бефарқ бўлмаганлиги учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Бироқ оммавий ахборот воситаларида юзаки муносабатлар билдиришдан олдин ахборот манбаи билан боғланиб тўлиқ маълумот олиш мақсадга мувофиқ бўлар эди. Жиззах шаҳар ҳокимлиги томонидан 2020 йилнинг 22 июль куни “Меъёрий-ҳуқуқий хужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали – “regulation.gov.uz”га жойлаштирилган “Жиззах шаҳар ҳудудидаги аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисида”ги янги қарор лойиҳаси билан танишиб ўз таклифларингизни билдиришингиз мумкин.

Орифҳўжа Мелиев

Жиззах шаҳар ҳоким маслаҳатчиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар