Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззах шаҳар ҳокимининг Жиззах шаҳри аҳолисига мурожаати

Жиззах шаҳар ҳокимининг Жиззах шаҳри аҳолисига мурожаати

29 июль 2020 йил
60
0

Ассалому алайкум !

Ҳурматли юртдошлар!

Бугунги кунда бутун дунё, инсоният оғир иқтисодий, ижтимоий даврни бошдан кечирмоқда. Мамлакатимизда, вилоятимизда ва шаҳримизда пандемияни жиловлаш, халқимиз саломатлигини ҳар томонлама ҳимоя қилиш учун даволаш, карантин ишларини самарали ташкил қилиш Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари, юртимизда ташкил этилган Республика ва вилоят махсус комиссияси кўрсатмалари, амалий ёрдамлари ҳамда хорижий тажрибаларга таяниб зарур чоралар кўрилмоқда.

Ишонтириб айта оламанки, коронавируснинг шаҳримизда кенг тарқалиб кетмаслигини олдини олиш учун барча чораларни кўришда давом этамиз. Аммо шу синовли дамларда, ҳар бир юртдошимиз, ҳар бир фуқаромиз, ҳар бир идора ва жамоатчилик вакиллари бир мушт бўлиб, ҳамжиҳатликда, самарали курашишимиз зарур. Касалликни маҳалламизга, уйимизга, оиламизга олиб келмаслик учун энг аввало ўзимиз масъулмиз ва жавобгармиз.

Бугунги кунда дунёнинг барча ахборот манбалари, айниқса ижтимоий тармоқлар орқали аҳволи оғир беморлар сони кўпайиб бораётгани, юз минглаб кишиларнинг бу касалликка чалиниб минг афсуслар бўлсинки, нохуш оқибатлар, яъни ўлим ҳолатларининг кўпайиб бораётганлигига гувоҳ бўлмоқдамиз.

          Охирги статистик маълумотларга кўра, айни пайтда дунё миқёсида коронавирусдан зарарланганлар сони 16 ярим миллиондан ошди.Тўққиз ярим миллион одам шифо топган бўлса, 650 мингдан ортиқ инсон оламдан ўтди.

Афсуски, мазкур пандемия ўтган қисқа даврда бизнинг мамлакатимизда ҳам 100 нафардан зиёд инсонни орамиздан олиб кетди, 21 мингдан кўпроқ юртдошларимиз эса ушбу касалликга чалинди. Уларнинг 12 мингдан кўпроқ киши мазкур касалликдан буткул соғайишди.

         Айрим давлатларда юқори гигиенага асосланган кундалик турмуш тарзи, миллий урф-одатлар коронавирусни енгишда жуда муҳим омил бўлмоқда. Жумладан, аҳолиси зич, халқаро алоқалари ўта ривожланган давлатларда ўзига хос саломлашиш, шаҳсий масофани сақлаш, тез-тез кийим алмаштириш, юз-қўлни ювиш, тўғри овқатланиш, фаол турмуш тарзи ва спорт каби қоида ва юриш-туриш қоидалари сақланиб қолган.  

         Бу эса бизнинг юртимизда азал-азалдан ҳалқимиз орасида тариҳий урф-одатларимиздек бўлиб келган, ўзбекона– қўлни кўксимизга қўйиб саломлашиш, уйга меҳмон келганда албатта қўлни сув билан ювиш, жамоат жойларида тартиб интизомни, масофани сақлаш, жаннатмакон юртимизжа мўл-кўл, витамин ва минералларга бой мева-сабзавотларни кўп истеъмол қилиш каби кундалик одатларимизни янада мустаҳкамлашни тақазо этади.


Қадрли ҳамшаҳарлар!


          Шаҳримизда карантин тадбирлари бошидан буён 1244 нафар фуқаролар карантинга олинган бўлиб ҳозирги кунга қадан уларнинг 918 нафари карантиндан чиқарилган. Ҳозирда 326 нафар фуқаролар карантин ва тиббий кузатувда сақланмоқда. Бугунги кунга қадар, шаҳарда жами коронавирус касаллигига чалинган фуқаролар сони 86 нафарни ташкил қилиб, уларнинг 41 нафари буткул соғайган. Энг ачинарлиси шундаки, тиббиёт ходимларининг саъй-ҳаракатларига қарамай, 3 та ўлим ҳолати қайд этилди.

        Вилоят ва Шаҳар Санитария эпидемиологик осойишталик маркази, вилоят ОИТС маркази лабораторияларида коронавирус инфекциясига текшириш (ПЦР тест синовлари) ўтказилмоқда. Бугунги кунга қадар шаҳримиз фуқароларидан 15 мингдан зиёд тест синовлари олинди.

Шаҳримизда коронавирусга чалинган беморларни даволашга мўлжалланган тиббиёт муассасаларига 200 нафар шифокор, 280 нафар патронаж ҳамширалар жалб этилган.

Бундан ташқари 15 июльдан ҳозирги кунга қадар ҳокимлик томонидан шаҳар тиббиёт бирлашмаси фуқароларга янада сифатли ҳизмат кўрсатишлари учун 7 та дамас русумли автомашина, 500 та маҳсус кийим билан таъминланди.

         Мамлакатимизда Муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан  коронавирус тарқаб кетмаслиги ва аҳолини саломатлиги йўлида барча чоралар кўрилмоқда.

Шу асосда ҳар бир вилоят, шаҳар ва туманлар бўйича зарур кечиктириб бўлмайдиган тадбирлар ишлаб чиқилиб, тезкор чоралар олиб борилмоқда.

Шаҳар миқёсида коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича мувофиқлаштириш махсус штаби томонидан ҳар куни шаҳар миқёсида 80 нафардан зиёд шахсий таркиб 10 та махсус техникалар ёрдамида шаҳримиз ҳудудида дезинфекциялаш ишларини амалга оширишмоқда.

Карантин тадбирлари эълон қилинган кундан бошлаб бугунги кунгача шаҳарга киришда 4 та карантин блокпостлари, 2 та тўсиқли постлар ташкил этилган бўлиб, мазкур блокпостлардан рухсатнома асосида ўтаётган 20 мингга яқин автотранспорт воситалари дезинфекция қилинди.

       Шунингдек, Республика махсус камиссиясининг 2020 йил 10 июлдаги 35 сонли баёнига асосан вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ҳамда шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари қошида “Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказлари” ташкил этилди.

Марказга 1197 қисқа рақамлардан келаётган мурожаатлар ўрганилиб, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож, ёлғиз қариялар, кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш йўлга қўйилган.

       Шунингдек Жиззах шаҳар ҳокимлиги Тошкент Тиббиёт академияси билан ҳамкорликда шаҳар маҳсус штабида академия битирувчиларидан иборат волонтёрлик гуруҳи ташкил қилинди. Ташкил этилган “call маркази”дан (72 222-30-09) шаҳримиз фуқаролари пандемия шароитида ўзларини безовта қилаётган тиббий масалалар бўйича керакли маслаҳатларни олишлари мумкин бўлади.

Карантин даврида ихтиёжманд оилаларни дори-дармон билан таъминлаш учун вилоят Дори-дормон МЧЖ билан 100 млн минг сўмлик шартнома имзоланган бўлиб, бугунги кунда 50 млн сўм маблағ Саҳоват ва кўмак жамғармасидан вилоят дори-дармон МЧЖга ўтказиб берилган.

Шу кунга қадар шаҳримиздаги 700 та эҳтиёжманд оилаларга 70 млн сўмлик бирламчи озиқ-овқат ва зарурий дори-дармон воситалари етказиб берилди.


Азиз юртдошлар!


       Сиз азизлардан , кенг жамоатчилигимиздан илтимос қиламан: саросима ёки ваҳима кайфиятига берилмаслик керак. Аҳоли ўртасида ваҳима ва саросима гаплар тарқалишига асло йўл қўймаслик лозим. Нуроний оталармиз, мунис оналаримиз ўз жонкуярлиги, сабр-бардоши, эъгу дуолари билан барчага ибрат бўладилар деб ишонаман.


      Кўпга келган ва бутун дунё азият чекаётган бу қийин кунлар, албатта, ўтади.


          Ҳар қандай қийинчиликка қарамасдан, бу курашнинг олдинги сафларида чинакам жасорат ва матонат кўрсатаётган жонкуяр ва олижаноб шифокорларимизга миннатдорчилик билдираман. Ўз хизмат бурчини виждонан бажараётган ака-укаларимиз, опа-сингилларимиз, ўғил-қизларимиз фидойилигини юксак қадрлаймиз.Юзага келган вазиятни тўғри тушуниб, бизни фаол қўллаб-қувватлаётган халқимизга, азиз юртдошларимга раҳмат айтаман.

          Ўзбекистонда хеч бир инсон, ҳеч бир оила жавлатимиз ва жамиятимизнинг эътибори ва ғамхўрлигидан четда қолмайди. Яратганнинг ўзи халқимизни ва бутун инсониятни бу офатдан тезроқ озож қилсин, бирчамизни ўз паноҳида асрасин!

Улуғ айём Қурбон ҳайити арафасида барчангизга соғлиқ-омонлик, хонадонларингизга тинчлик-осойишталик ва оилангизга хотиржамлик тилайман!

         Биз бу кунларда ҳар қачонгидан ҳам бирлашиб, баҳамжиҳатликда, “Пандемияга қарши кураш – ҳар  биримизнинг виждон ишимиз”, “Ўзим, оилам, фарзандларим соғлиғи учун аввало ўзим жавобгарман” деган ғоя билан баҳамжиҳат бўлсак бу оғир кунларни биргаликда енгиб ўтишимизга иншонаман!   

Яратганнинг ўзи жиззахликларни, бутун халқимизни ҳамда инсониятни бу офатдан тезроқ озод қилсин, барчамизни ўз паноҳида асрасин! УЙДА ҚОЛИНГ!

Эътиборингиз учун раҳмат!

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар