Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Ёзганларингиз ҳақиқатга мос эмас

Ёзганларингиз ҳақиқатга мос эмас

28 июль 2020 йил
16
0

2020 йилнинг 25 июль куни ижтиомий тармоқларда 1997 йил 24 ноябрь куни Сирдарё вилояти Сардоба туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта-махсус, муқаддам судланмаган, оилали, вақтинча ишсиз, Жиззах шаҳри Заргарлик маҳалласи 61-уй 30-хонадонда яшовчи Турсунали Турсуновга нисбатан ички ишлар органлари ходимлари томонидан жисмоний тазйиқ ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот тарқалди. Айтиш жоиз, ушбу маълумот ҳақиқатга мутлақо зид.

Аслида жорий йилнинг 25 июлга ўтар кечаси соат 02.45 ларда Турсунали Турсунов Жиззах шаҳрининг Заргарлик маҳалласи ҳудудида маст ҳолатда транспорт бошқариб, шовқин-сурон кўтарган. Мазкур ҳолатга гувоҳ бўлган Жиззах шаҳар ИИО ФМБ 2-сон ички ишлар бўлими профилактика инспектори Турсунали Турсуновга нисбатан тегишли тартибда ҳужжатларни расмийлаштирмоқчи бўлганида Т.Турсунов ходимнинг қонуний талабларига бўйсунишдан бўйин товлаган.

Шундан сўнг профилактика инспектори таркибида Жиззах вилояти ИИБ патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси, Миллий гвардия ҳамда Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ йўл-патруль хизмати ходимлари бўлган гуруҳни ёрдамга чақирди. Текширув жараёнида Турсунали Турсуновнинг давлат рақам белгиси 01 O 404 VA “Нексия” русумли автоуловни ҳужжатларсиз бошқариб юрганлиги аён бўлди.

Ўзини тутишидан мастлиги яққол сезилиб турганлиги учун Турсунали Турсунов нарколог кўригидан ўтказилади. Тиббий кўрик унинг алкоголдан мастлик ҳолатида эканлигини ҳамда танасида тан жароҳати йўқлигини кўрсатди. Бу тўғрида Жиззах вилояти наркология диспансери тегишли тартибда баённома расмийлаштирилган.   

Табиийки, қонунбузарнинг хатти-ҳаракатларига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, унга тегишли автоулов жарима майдонига қўйилди. Худди шундай, Турсунали Турсунов ўша тундаёқ, аниғи соат 3.34 да Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг 2- сонли ички ишлар бўлинмасидан яшаш хонадонига қўйиб юборилган. Баён қилинган барча ҳолатлар ички ишлар органлари ходимларининг боди камералари ҳамда 2- сонли ички ишлар бўлинмасидаги видеокузатув қурилмаларида олинган тасвирларда ҳам ўз ифодасини топган.

Шу ўринда айрим юртдошларимизни вазиятни тўлиқ ўрганмасдан туриб, воқеа ва ҳодисаларни баҳолашга шошилмасликларини сўраган бўлар эдик. Зеро, қонунларимизда асоссиз маълумотларни тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланган. Худди шундай, ички ишлар органлари тизимини ноҳақдан обрўсизлантиришга қаратилган хатти-ҳаракатларни содир этганларга нисбатан қонуний чоралар кўрилади.

Жиззах вилояти ИИБ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар