Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззахда Оптик толали кабель маҳсулотларини ишлаб чиқарадиган корхона ишга тушурилди.

Жиззахда Оптик толали кабель маҳсулотларини ишлаб чиқарадиган корхона ишга тушурилди.

23 июль 2020 йил
123
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30-31 январ кунлари Жиззах вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Жиззахда импорт ўрнини босувчи экспортбоп бўлган Оптик толали кабель маҳсулотларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган корхона ишга тушурилди.

Лойиха "Global Optical Communication" МЧЖ ҚК ҳамда Жанубий Кореянинг GOC Co. Ltd. Компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Инвестицион лойиханинг умумий қиймати 110,1 млрд.сўмга тенг бўлиб шундан 49,9 млрд.сўм ўз маблағи, 6,1 млн.АҚШ долл ТТХИ маблағлари (тўғридан тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига) ташкил этади.

Инвестицион лойиҳанинг I босқичи жорий йилнинг июнь ойи охирида ишга туширилди. I босқич доирасида 2,0 млн.долларлик хорижий инвестициялар ўзлаштирилиб, 40 та янги иш ўрни яратилган.

II бочқич эса 2021 йилнинг декабр ойида фойдаланишга топширилиши белгиланган.

Шу ўринда айтиш жоизки шу кунга қадар ишлаб чиқарилиши белгиланган маҳсулот Республикамиз ҳудудига импорт қилинар эди.

Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар