Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззах шаҳар ҳокимлиги раҳбариятидан covid-19 вируси аниқланмади

Жиззах шаҳар ҳокимлиги раҳбариятидан covid-19 вируси аниқланмади

07 июль 2020 йил
3 738
0

Сўнгги кунларда Жиззах шаҳрида коронавирус инфекциясининг кўпайганлиги ҳақида хабар берган эдик. Шу муносабат билан ҳудудда вирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида йўлланма асосида шаҳар ҳокими А.Шукуров топшириғи билан ҳокимлик ҳодимлари covid-19 тестидан ўтказилди.

 

Ўтказилган тест натижаларига кўра Жиззах шаҳар ҳокимлиги ҳодимлари ва раҳбариятидан коронавирус инфекцияси аниқланмади. Аммо “Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш маркази” Жиззах шаҳар бўлимининг 1 нафар ҳодимида covid-19 инфекцияси аниқланганлиги сабабли “Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш маркази” Жиззах шаҳар бўлими ва шаҳар ҳокимлиги биноси карантинга олинди.

Айни пайтда ҳокимлик ҳодимлари ўз ишларини масофадан туриб давом эттиришмоқда.

Ўзингиз ва оилангизни асранг.Карантин қоидаларига амал қилинг!

Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар