Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш бўйича шаҳарда олиб борилган ишлар юзасидан очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш бўйича шаҳарда олиб борилган ишлар юзасидан очиқ мулоқот бўлиб ўтди

27 июль 2022 йил
354
0

Жиззах шаҳар маҳалла бўлими мажлислар залида Жиззах шаҳар ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги 295-сонли “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида”ги қарорига асосан журналист, блогерлар ҳамда депутатлар иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Очиқ мулоқотда Жиззах шаҳри Географик объектларни номлаш ва қайта  номлаш  масалалари бўйича комиссияси томонидан шаҳардаги  қонун талабига зид бўлган, номлари такрорланган, номсиз кўчаларга ном бериш бўйича ҳамда маҳаллаларнинг ҳозирда мавжуд қабристонларини, майдон ва истироҳат боғларини номлаш бўйича  маҳалла фуқаролар йиғинлари кенгаши томонидан берилган таклифларни ўрганиб чиққанликлари хусусида маълумот берилди.

 Шунингдек, таклиф этилган номлар вилоят комиссияси томонидан кўриб чиқилиб, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан экспертизадан ўтказилиш учун юборилган.

Журналист ва маҳаллий блогерлар очиқ мулоқот давомида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.

Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар