Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » ЎФА раҳбарияти Жиззахда

ЎФА раҳбарияти Жиззахда

20 июль 2022 йил
332
0

Жиззах шаҳрига хизмат сафари билан келган Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) раҳбарияти янгидан барпо этилган Жиззах футбол маҳорат мактаби (ФММ) мажмуасида яратилган шарт-шароит билан яқиндан танишди.

ЎФА Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов, унинг маслаҳатчиси Раҳмиддин Зикрияевга Жиззах вилоят спортни ривожлантириш бош бошқармаси, вилоят футбол ассоциацияси ва Жиззах ФММ раҳбарлари ҳамроҳлик қилди.

Улар ФММ ўқув биноси, ёпиқ спорт зали, кийиниш, ювиниш хоналари, мураббийлар ва маъмурият хоналари, тиббий муолажа кўрсатиш хонаси, табиий майсали стадион ва унинг суғориш тизими, сунъий қопламали футбол майдонининг ҳолатини кўздан кечирди.

Эътибор қаратилиши лозим бўлган ишлар юзасидан маслаҳат ва тавсиялар, аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар