Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Бахмаллик Хумора ўз орзусига эришди

Бахмаллик Хумора ўз орзусига эришди

01 июль 2022 йил
200
0

Бахмал туманида истиқомат қилувчи Хумора ҳаётида бугунги ёшлар куни байрами унутилмас кунлардан бири бўлди десак асло хато бўлмайди.

Хумора Худойназарованинг йўллаган хатига Президентимиздан жавоб мактуби келди.

Вилоят ва туман жамоатчилиги вакиллари, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети раҳбарияти Хумора яшаётган хонадонда бўлиб, бир гуруҳ фаоллар иштирокида жавоб мактубини ўқиб эшиттирдилар.

Шундан сўнг, унинг илтимосига биноан университет талабалигига давлат гранди асосида қабул қилинганлиги бўйича сертификат тантанали тарзда топширилди.

Ҳаётга катта умид билан қараётган Хуморанинг кўзларида қувонч учқунлари ва миннатдорчилик ҳисси яққол намоён бўлиб турганди.

“Президентимизнинг бизга хусусан, ёшларга қаратаётган эътиборлари учун ўз миннатдорчилигимни билдираман.Албатта келажакда ўқиб, билим олиб халқимиз ва давлатимиз раҳбарининг бизга бўлган ишончини оқлашга ваъда бераман”, дейди кўзларида қувонч ёшлари ила Хумора Худойназарова.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар