Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззахда бир гуруҳ болажонларнинг хатна тўйлари ўтказиб берилди

Жиззахда бир гуруҳ болажонларнинг хатна тўйлари ўтказиб берилди

30 июнь 2022 йил
309
0

Жиззах шаҳрида жойлашган Зокир ота тўйхонасида  15 та маҳалла, Қассоблик, Учариқ, Сангзор, Кимёгар, Ёшлик, Иттифоқ, Зилол, Халқобод, Бунёдкор, Маданият, Заргарлик, Сайилжойи, Тинчлик, Тошлоқ, Обод маҳалласида яшовчи 21 нафар кам таъминланган оила фарзандларининг  шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан, тадбиркорлар, шаҳар маҳалла ва нуронийлар бўлими, Эски шаҳар буюм савдо комплекси АЖ, Эски шаҳар деҳқон бозори МЧЖ, "Саҳоват ва кўмак" жамғармаси ва маданият бўлими билан ҳамкорликда  Суннат тўйлари ўтказиб берилди.

Ушбу Суннат тўйида шаҳар ҳокими К.А.Холмуродов сўз олиб,  фарзандларимизнинг келажаги бунданда юқори бўлишини, эртамиз эгалари жажжи келажак авлодларимизга самимий тилакларини билдириб ўтди.

Шунингдек, тадбирга кам таъминланган оилаларнинг қариндошлари ҳам таклиф этилди. Болажонларга шаҳар ҳокими К.А.Холмуродов  ва тадбиркор Н.Тугалова томонидан эсталик совғалари топширилди.

Тадбир жуда қизғин тарзда, ўйин - кулгуга уланиб кетди. Ёш авлоднинг шундай хурсандчилиги узоқ давом этишини тилаб қоламиз.

Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар