Жиззах шаҳар ҳоким ўринбосари ҳалқаро форумда иштирок этди
Жиззах шаҳар ҳоким ўринбосари, Жиззах шаҳар инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Б.Умурзаков Жорий йилнинг 15-18 июнь кунлари Россия Федерациясининг Санк-Петербург шаҳрида ўтказилган "Росконгресс"да иштирок этиб, Ўзбекистон халқаро муносабатларнинг тенг ҳуқуқли субъекти сифатида, минтақа ва глобал даражада фаол ташқи сиёсатни йўлга қўйиб, хорижий ҳамкорлар билан ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантиришдаги кенг кўламли ишларни амалга ошириб, тақдирланиб қайтди.
Ушбу ҳамкорлик алоқалари нафақат Жиззах шаҳри балки вилоятимизни, Республикамизни бутун дунё ҳамжамиятида ўзининг муносиб ўрнини эгаллашида ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашни асосий устувор ташқи сиёсий йўналиш сифатида белгилаб берилишида хизмат қилишларига ишонамиз. Уларга келгуси ишларида омад ва улкан зафарлар тилаймиз.
Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот ҳизмати