Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззах шаҳар ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули ОАВ иштирокида бўлиб ўтди

Жиззах шаҳар ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули ОАВ иштирокида бўлиб ўтди

21 май 2022 йил
93
0

Жиззах шаҳар маҳалла бўлими мажлислар залида Жиззах шаҳар ҳокими К.Холмуродов бошчилигида барча сектор раҳбарлари, шаҳар ҳокими ўринбосарлари,  ҳокимлик аппарат ходимлари, шаҳардаги корхона ва ташкилот раҳбарлари, маҳалла раислари ҳамда ОАВ иштирокида навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди.

Бўлиб ўтган сайёр қабулда фуқаролар томонидан жами 50 дан зиёд мурожаат қилинди. Шундан 13 та тадбиркорлик, 4 та ер масаласида, 16 та моддий ёрдам, 6 та уй-жой, 10 та уй-жой таъмири, 7 та соғлигини тиклаш масалаларидаги мурожаатлар кўриб чиқилди. Қилинган мурожатларнинг 10 таси жойида хал қилинди.

Шаҳар ҳокимининг ўринбосарларига, тегишли мутасадди ташкилотлар раҳбарларига, маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларига мазкур мурожаатларнинг жойига бориб, фуқаролар билан учрашиб мурожаатини ўрганиб чиқиш ҳамда уларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериб, ижобий ҳал этиш чораларини кўришлари бўйича аниқ топшириқ ва вазифалар юклатилди.

Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати


скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар