Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Амалий семинар: Янги тизим, янги жамоа ва янги вазифалар муҳокамаси

Амалий семинар: Янги тизим, янги жамоа ва янги вазифалар муҳокамаси

28 март 2022 йил
185
0

Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалари таркиби, туман (шаҳар) ҳокими ўринбосарлари – оила ва хотин-қизлар бўлимлари бошлиқлари учун амалий семинар бўлиб ўтди.

Семинар ZOOM платформаси орқали онлайн шаклда ташкиллаштирилган бўлиб, иштирокчилар Ўзбекистон Республикаси Давлат бошқарув академияси студиясидан ҳамда вилоятлардан онлайн иштирок қилишди. 

Ушбу тадбирни Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари К. Куранбоев – Бош вазир ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси З. Махкамова – Давлат бошқаруви академияси ректори А. Бекмуродовлар очиб берди.Шунингдек, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директоринг биринчи ўринбосари О. Хасанов  – Президент маслаҳатчисининг ўринбосари О. Солиев– Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари О. Парпибоева ва бошқаларнинг маърузалари тингланди.Хусусан, семинарда Хотин-қизлар фаолларини танлаш, саралаш ва фаолияти самарадорлигини баҳолаш (KPI);

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги ПФ-81-сон Фармони ва ПҚ-146-сон қарори асосида - Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга доир масалалар;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сон Фармони асосида - Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари;

2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегияси асосида - Гендер тенгликни таъминлаш ва хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш масалалари ҳамда Маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари лавозимига очиқ танловлар ўтказиш амалиёти таҳлили бўйича маълумотлар берилди.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, ҳозирда жойларда республика ишчи гуруҳи томоннидан Жиззах вилоятидаги 299 та МФЙларга хотин-қизлар фаоли лавозими учун ўтказилаётган танловнинг дастлабки саралаш босқичи давом эттирилмоқда.

З.Бекназаров  - Давлат хизматини

ривожлантириш агентлиги

Жизза вилояти филиали

етакчи инспектори

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар