Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Экология соҳасидаги қонунбузарликларни олдини олиш юзасидан очиқ мулоқот ўтказилди

Экология соҳасидаги қонунбузарликларни олдини олиш юзасидан очиқ мулоқот ўтказилди

11 март 2022 йил
599
0

Куни кеча Жиззах шаҳар маҳалла бўлими фаоллар залида шаҳардаги корхона-ташкилот раҳбарлари, депутатлар, сектор раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, мутасадди ташкилот ҳамда ОАВ вакиллари иштирокида экология соҳасидаги қонунбузарликларни олдини олиш, жумладан, дарахтларни рухсатсиз кесиш, броконерлик, ноқонуний чиқиндилар ташлаш каби ҳолатларга қарши курашиш бўйича очиқ мулоқот ўтказилди.

2021 йил давомида Жиззах шаҳар ҳудудида фаолият кўрсатаётган корхоналар томонидан Ўзб. Рес. ВМнинг 11.10.2018 йилдаги №820-сонли қарорига асосан “Компенсация тўлови”дан бошқарма жамғармасига Жиззах шаҳридаги корхона ва ташкилотлардан 742 702 406,70 сўм маблағ ундирилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил  11 октябрдаги №820-сонли Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик, чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловларини амалга ошириш учун Жиззах шаҳар инспекцияси томонидан 3248 та ташкилот, корхона, масъулияти чекланган жамиятларига огоҳлатириш хатлари тарқатилди.

Тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб бориш бўйича Жиззах шаҳар

ҳудудида 34 та МФЙ 2897 нафар фуқаро жами 2897 нафар фуқаролар иштирок этди;

Жиззах шаҳридаги Зилол, Олмазор, Ўратепалик, Халқобод, Оққўрғонлик, Учариқ, Раваллиқ, Обод, Қалия, Бобур, Дўстлик, Нурлиобод, Иттифоқ, Ёшлик, А.Темур, Боғишамол, Маданият, Сангзор, Ҳ.Олимжон, М.Улуғбек, А.Навоий, Сайхан, Тинчлик, Хайробод, Шодлик, Турон, Бунёдкор, Кимёгар, Наврўз, Тошлоқ, Заргарлик, Қассоблик, Жиззахлик, Сайилжойи МФЙларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сонли қарорига асосан ҳафтанинг ҳар пайшанба куни "Ҳуқуқбузарлик профилактика куни муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни мухофаза қилиш тўғрисида”ги, "Чиқиндилар тўғрисида”, "Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги, “Ҳайвонот дунёсини мухофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги, "Ичимлик сув таъминотини ва оқова сув хизматини яхшилаш тўғрисида”ги, "Сув қудуқларини бурғулаш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисида”ги, “Экологик экспертиза тўғрисида”ги, “Муҳофаза этиладиган табиий худудлар тўғрисида”ги, “Атмосфера ҳавосини мухофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунлар юзасидан аҳоли ўртасида профилатик тушунтириш, тарғибот ҳамда давра суҳбатлари ўтказилди ҳамда маъруза ўқиб чиқишлар килинди.

Жиззах шаҳар инспекторлари томонидан 31.05.2021 йилга қадар маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган 3 нафар фуқароларга нисбатан жами 102 190 066 сўм миқдорида жарима ва 6 509 525 сўм миқдорда табиатга келтирилган зарарлар давлат фойдасига тўлиғича ундирилди.

Фуқаролардан келиб тушган ариза ва шикоятларни

кўриб чиқиш бўйича:

Жиззах шаҳар ҳудудида яшовчи фуқаролардан 276 та ариза ва шикоятлар келиб тушган.

Шундан; Чиқиндиларни ўз вақтида бартараф этилмаётганлигидан норози бўлиб 114 та, ишлаб чиқариш корхоналари томонидан ишлаб чиқаришдан атмосферага чиқараётган ташламалар бўйича 42 та, шаҳар ҳудудидан аҳоли томонидан хазон-баргларни ёқаётганлигидан норози бўлиб 24 та, Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан дарахтларни кесиш бўйича 96 та мурожаатлар келиб тушган.

Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати


скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар