Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззахда 9-декабрь Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан ўтказилган кўрик-танловнинг ғолиблари тақдирланди

Жиззахда 9-декабрь Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан ўтказилган кўрик-танловнинг ғолиблари тақдирланди

09 декабрь 2021 йил
246
0

Жиззах шаҳрида янгитдан ташкил этилган “SAMBHRAM” университетида 9-декабрь Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан ўтказилган “Коррупция - жамият кушандаси” мавзусидаги кўрик-танловнинг ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш давлат сиёсатининг асосий устувор йўналиши сифатида белгиланиб, бу борада туб ўзгаришлар олиб борилмоқда.  

Айниқса, кейинги қисқа давр ичида қабул қилинган Қонунлар, Президент Фармон ва Қарорларида белгилаб берилган устувор вазифалар ижроси натижасида коррупцияга қарши курашиш борасида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги янада кенгайиб, самарали механизмлар амалиётга татбиқ этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 июндаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони билан Коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий идоралараро комиссиялари, коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашлари этиб қайта ташкил этилди.

Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашларнинг ташкил этилганлиги, коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, давлат органлари, оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамияти институтлари ва бошқа нодавлат сектор вакилларининг биргаликдаги самарали фаолиятини таъминлашда алоҳида аҳамият касб этади.

Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши раиси Т.Нарбаева томонидан 2021 йил 4 ноябрда тасдиқланган 9 декабр - Халқаро коррупцияга қарши курашиш кунига бағишланган Аксилкоррупция ҳафталиги доирасида Жиззах вилояти Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгаши томонидан “Коррупция - жамият кушандаси” номли кўрик-танлов 5 дан 25 ноябрга қадар оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинди.

Шунингдек, ушбу кўрик-танловни ўтказиш бўйича Низом ҳам ишлаб чиқилган бўлиб, Низом асосида 25 ноябрга қадар 24 нафар иштирокчиларни ҳужжатлари қабул қилинди.

Жорий йилнинг 1 декабрь куни Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мажлислар залида мазкур кўрик-танловга иштирок этиш учун тақдим этилган номзодларнинг ҳужжатлари белгиланган Низом асосида кўриб чиқилди. Ҳар бир йўналиш бўйича тақдим этилган ҳужжатлар Ҳайъат комиссияси томонидан атрофлича ўрганиб чиқилиб, танлов ғолиблари саралаб олинди.

“SAMBHRAM” университетининг мажлислар залида кўрик танловнинг 5 та номинация бўйича ғолибларни ҳамда фаол иштирок этганлиги учун рағбатлантирувчи ғолибларини тақдирлаш тадбири ўтказилди.

Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши котибияти мудирини Нодира Каримова сўзга чиқиб, кўрик –танлов ғолибларини табркилади.

Котибият мудирини Н.Каримова танловни ўтказишдан мақсад - вилоятда яшаб ижод қилаётган ёзувчи ва журналистлар, блогер ва мустақил ижодкорларнинг “Коррупция - жамият кушандаси” деган бош ғояни ўзида мужассам этган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси,  шунингдек, “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”  давлат дастури доирасида олиб борилаётган туб ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш ва тарғиб қилиш мақсад эканлиги таъкидлаб ўтди.

Ғолибларга ҳамкор ташкилотлар вилоят Ички Ишлар бошқармаси бошлиғи, вилоят Солиқ бошқармаси бошлиғи, вилоят Божхона бошқармаси бошлиғи, вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари ва вилоят Прокуратураси ходими томонидан эсталик совғалари берилди.

Шунингдек, танлов ғолибларига Жиззах вилояти Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгаши томонидан диплом ва фахрий ёрлиқлар топширилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар