Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари тайинланди

Шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари тайинланди

02 июль 2021 йил
1 271
0

Тожибоев Жасур Эргашевич

2021 йил 30 июньдан Жиззах шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни 

қисқартириш  масалалари бўйича биринчи ўринбосари, шаҳар
Иқтисодий тараққиёт ва  камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи

 

1980 йил 16 майда Жиззах вилояти, Жиззах туманида таваллуд топган. Миллати ўзбек, маълумоти олий. 2002 й. Жиззах политехника институти (кундузги), 2007 й. Тошкент молия институти (сиртқи)ни тамомлаган. Мутахассислиги қурилишда менежмент, бухгалтерия ҳисоби ва аудит. Оилали. Икки нафар фарзанди бор.

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

1998-2002 йй. - Жиззах политехника институти талабаси

2002-2009 йй. - Жиззах тумани “Химик Деҳқон” фермер хўжалигида бош ҳисобчи

2009-2010 йй. - Жиззах вилояти Зафаробод тумани бўйича ғазначилик бўлинмасининг юридик мажбуриятларни рўйҳатга олиш ва нархларни мониторинг қилиш гуруҳи бош  инспектори

2010-2010 йй. - Жиззах вилояти бўйича ғазначилик бошқармаси молиявий ресурсларни тартибга солиш ва жамланма таҳлил қилиш бўлими етакчи мутахассиси

2010-2011 йй. - Жиззах вилояти бўйича ғазначилик бошқармаси амалиётлар бўлимининг мудофаа мажмуи ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш идораларини ҳуқуқий ва молиявий мажбуриятларни рўйҳатга олиш ва тўловларни амалга ошириш гуруҳида инспектор

2011-2013 йй. - Жиззах вилояти бўйича ғазначилик бошқармаси амалиётлар бўлимининг мудофаа мажмуи ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш идораларини ҳуқуқий ва молиявий мажбуриятларни рўйхатга олиш ва тўловларни амалга ошириш гуруҳида бош инспектор

2013-2015 йй. - Жиззах тумани бўйича ғазначилик бўлинмаси бошлиғи

2015-2016 йй. - Жиззах вилояти бўйича ғазначилик бошқармаси ғазначилик операцияларини назорат қилиш бўлими бош мутахассиси

2016-2021 йй. - Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғининг ўринбосари

2021 й. х.в       - Жиззах шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, шаҳар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи

 


Жиззах шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, шаҳар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Президентининг “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сонли ва 2017 йил 28 ноябрдаги “Маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг инвестицияларни кенг жалб қилиш ва инновацияларни жорий этиш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-3407-сонли қарорига мувофиқ комплекс таркибига кирувчи ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради, комплексга умумий раҳбарлик қилади, ваколатига кирадиган вазифаларни ҳал этиш юзасидан зарур чора-тадбирларини белгилайди.

Комплекс таркибига кирувчи тегишли ташкилотлар раҳбарларини танлаш, лавозимга тавсия этиш ва зарур бўлганда алмаштириш масалалари бўйича таклифларни шакллантиради, тегишли таклифларни шаҳар ҳокимига тақдим этади.

Жиззах вилоят ҳокимлиги тегишли котибияти ва гуруҳлари билан ҳамкорликда иш олиб боради.

Жиззах шаҳар ҳокимлигида ижро интизоми талабларига риоя этилишини назорат қилади ва таъминлайди.

Ҳудудда юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг улушини янада кўпайтириш, экспорт салоҳиятини ошириш бўйича дастурларни амалга оширилишини назорат қилади ҳамда бу борадаги вазифаларни мувофиқлаштиради;

Ишлаб чиқариш кучларини мақбул жойлаштириш, янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини оширишга қаратилган тадбирларни амалга оширади;

Барча даражадаги бошқарув ва ижро органларининг ҳудудда қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, тадбиркорликни жадал ривожлантириш, уларнинг моддий ва кредит ресурсларидан фойдаланишини кенгайтириш, хусусий мулкнинг манфаатларини, тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқлари ва кафолатларини ҳимоя қилиш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирларни чуқур таҳлил этилишини мувофиқлаштиради;

Ҳудудда чакана ва улгуржи савдони, хизматлар кўрсатиш соҳасини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш, савдони ташкил этиш ва хизматлар кўрсатишнинг янги шакллари ва усулларини кенг жорий этиш, тадбиркорликни ривожлантириш юзасидан зарур чора-тадбирларини амалга оширишни;

Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш, ахборот фаолияти, архив иши, интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқларни ҳуқуқий муҳофаза ва ҳимояқилиш самарадорлигини ошириш бўйича зарур тадбирларни амалга оширилишини таъминлайди;

Аҳолини истеъмол товарлари ва пуллик хизматлар билан таъминлаш бўйича маркетинг тадқиқотлари юзасидан бозорлар, ярмарка ва кўргазмалар ўтказилишини мувофиқлаштиради;

Шаҳарнинг макроиқтисодий кўрсаткичларини, шу жумладан, ялпи ҳудудий маҳсулот, саноат, инвестиция, хизмат кўрсатиш, чакана савдо айланмаси, экспорт, инфляция, бандлик, маҳаллий бюджетнинг ҳар йилги прогноз параметрларини асосланган ҳолда ишлаб чиқиш ва уни самарали ижросини ташкил қилиш, дебитор-кредитор қарздорликларни юзага келишини олдини олиш юзасидан тизимли ишларни амалга ошириш ва қарздорликни бартараф қилишнинг самарали усулларини жорий этади.

Иқтисодиёт масалалари бўйича тегишли вилоят бошқарма, ташкилотла ва идоралар ҳудудий тузилмалари иш фаолиятини мувофиклаштириш, аҳолини тадбиркор қилиш мақсадида улар билан тижорат банклари ўртасида мулоқот ўрнатиш учун ҳар бир хонадонга комплекс банк ва молиявий хизматларни таклиф қилиш орқали имтиёзли кредитлаш дастурларини ишлаб чиқади ва сўзсиз амалга оширади;

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлайди, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва эркинликларининг кафолатларини таъминлайди, қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, янги корхоналар, шу жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида корхоналарни ташкил этиш дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади, янги иш ўринларини яратиш ва аҳолининг турли қатламлари бандлиги масалаларини ҳал этиш орқали маҳаллий бюджетлар ижроси жараёнида бюджетга тушумларни келиб тушишини кўпайтириш ва қўшимча захираларни аниқлаш;

Ишлаб чиқарилган маҳсулотларни, ҳудудий саноат маҳсулотларини экспорт қилиш дастурларини ишлаб чиқади, дунёдаги нарх конъюктурасини ўрганиб таҳлил қилиб боради ва янги турдаги маҳсулотларни ўзлаштириш ҳамда уларни янги бозорларда экспорт қилишини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқади ва амалга оширади.

Жиззах шаҳар ҳокими раислигида қуйидаги комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади:

1.Шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги асосий турдаги ижтимоий муҳим истеъмол маҳсулотлари нархларини назорат ва мониторинг қилиш бўйича доимий фаолият юритувчи шаҳар комиссияси;

3.Муддатли ҳарбий хизматни ва сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўтаган фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича шаҳар комиссияси таркиби;

4. Шаҳар ҳудудий танлов комиссияси. (“ноль” харид қийматда сотилиши белгиланган объектлар учун минимал инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни белгилаш комиссияси)

Жиззах шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйичабиринчи ўринбосари бошчилигидаги комиссиялар:

1.Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини олиш учун ҳужжатларни кўриб чиқиш бўйича комиссияси;

2.Ёшларни муддатли ҳарбий хизматга ва сафарбарлик чақируви резерви сафига тайинлаш бўйича шаҳар чақирув комиссияси.

Қуйидаги ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириб боради:

-

-

Жиззах шаҳар иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлими;

Жиззах шаҳар статистика бошқармаси;

- Жиззах шаҳар ҳокимлиги молия бўлими;
- Жиззах шаҳар  ғазначилик бўлими
- Жиззах шаҳар давлат солиқ инспекцияси;
- Жиззах шаҳар тижорат банклари;
- бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Жиззах шаҳар бўлими;
- Жиззах шаҳар меҳнат муносабатлари ва аҳоли бандлик бўлими;
- Жиззах шаҳар бозорлари фаолияти;
- Жиззах шаҳар архив иши бўйича ҳудудий бўлими;
- Суғурта компаниялари Жиззах шаҳар филиали;
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар