Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» Жиззахда Ўзбекистон мустақиллигининг 29 йиллигига тайёргарлик кўриш мақсадида ,,Санитария ва ободонлаштириш 10 кунлиги” бошланди

Жиззахда Ўзбекистон мустақиллигининг 29 йиллигига тайёргарлик кўриш мақсадида ,,Санитария ва ободонлаштириш 10 кунлиги” бошланди

20 август 2020 йил
881
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-4789-сонли ҳамда вилоят ҳокимининг 2020 йил 3 августдаги 213-сонли қарорлари ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон мустақиллигининг 29 йиллигини карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда ҳар томонлама юксак даражада нишонлаш мақсадида Жиззах шаҳар худудида “Санитария ва ободонлаштириш 10 кунлиги” эълон қилинди

Жиззах шаҳар ҳокимли мажлислар залида бўлиб ўтган йиғилишда шаҳар ҳокими Акбар Шукуров юқоридаги қарор ижроси юзасидан тегишли ташкилотларга кўрсатмалар берди. Топшириқларда санитария ва ободонлаштириш кунлари доирасида шаҳарнинг асосий Ш.Рашидов, И.Каримов, А.Навоий, Мустақиллик, Ўзбекистон, Тошкент, О.Азимов кўчалари ҳамда маҳалла худудидаги ички кўчаларни байрамона безатиш, шаҳар худудидаги истирохат боғлари, парклар, бозорлар, асасий кўчалар ҳамда маҳалла худудларидаги ички кўчаларни ҳар куни санитария-осайишталик маркази ходимлари ва фидойи ёшларни жалб этган ҳолда дизенфекциялаш ишларини ташкил этиш, шаҳардаги барча ташкилот, корхона ва тадбиркорлик субъектлари биноларининг олдини ободонлаштириш ва ёритиш чироқлари билан безашни, вилоятнинг оммавий байрам тадбирлари ва кўрик-танловлари ўтказиладиган жойларида карантин қоидаларига риоя этиш бўйича барча зарурий чораларни кўриш ишлари назарда тутилган.

Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар